• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:34

Ўзбекистонда илк бор об-ҳаво прогнозларининг аниқлигини ошириш учун аэрологик шар учирилди - видео

Янги технология атмосферанинг юқори қатламларида содир бўлаётган жараёнлар ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш имконини беради, бу эса хавфли об-ҳаво ҳодисаларини эрта аниқлашга хизмат қилади.

36
0
uznews.uz

Бухоро вилоятида илк бор замонавий метеозонд ўрнатилган аэрологик шар муваффақиятли учирилди, деб хабар бермоқда Миллий экология қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, учириш маҳаллий гидрометеорология хизматини ривожлантириш ва атмосфера ҳолатини ўрганиш имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлди.

Аэрологик шарга ўрнатилган метеозонд турли баландликларга кўтарилиш вақтида реал вақт режимида асосий метеорологик параметрларни ўлчаб, ер усти қабул қилиш станциясига узатади. Ҳаво ҳарорати ва намлиги, атмосфера босими, шамол тезлиги ва йўналиши шулар жумласидандир.

Олинган маълумотлар мутахассисларга турли баландликлардаги атмосфера ҳолатини таҳлил қилиш ва бу маълумотлардан синоптик таҳлил ўтказишда фойдаланиш имконини беради.

"Об-ҳаво прогнозларининг аниқлигини ошириш ва хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни эрта аниқлаш учун аэрологик кузатувлар алоҳида аҳамиятга эга. Бундан ташқари, атмосфера ҳолати тўғрисидаги ишончли маълумотлар авиация, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа муҳим тармоқларини метеорологик маълумотлар билан таъминлаш учун зарур," - дейилади хабарда.

Аэрологик кузатувларнинг ривожланиши янада аниқ ва тезкор метеорологик маълумотларни шакллантиришга ёрдам бериши кутилмоқда, бу айниқса ўзгарувчан иқлим ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари кўпайиши шароитида муҳимдир.

36
0

Изоҳ