Жорий йилнинг ўтган етти ойида Миграция агентлиги томонидан хорижда қийин вазиятга тушиб қолган 2 минг 888 нафар ватандош Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайтарилганлар орасида:
- 1 306 нафар оғир молиявий аҳволга тушиб қолган фуқаролар;
- 518 нафар болали аёллар;
- 1 022 нафар бола;
- 42 киши, уларга махсус тиббий транспорт ётоқ ҳолатида керак бўлди.
Тиббий кузатувга муҳтож бўлган фуқаролардан 15 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва шифокорлари назорати остида республикага олиб келинди.
Фуқароларни ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармаси маблағларидан жами 9 млрд 936 млн сўм йўналтирилди.
Агентлик, шунингдек, хорижда ишлаш пайтида қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари қонунда белгиланган тартибда ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
Изоҳ