Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида 21 042 нафар хорижий фуқаро келган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг сони 11,5 минг нафарга ёки 2,2 бараварга ошган.
Мамлакатлар кесимида талабалар қуйидаги давлатлардан келган:
Туркманистон — 9 207 нафар;
Ҳиндистон — 3 723 нафар;
Тожикистон — 1 915 нафар;
Хитой — 951 нафар;
Қирғиз Республикаси — 834 нафар;
Покистон — 689 нафар;
Миср — 603 нафар;
Жанубий Корея — 526 нафар;
Филиппин — 367 нафар;
АҚШ — 302 нафар;
бошқа давлатлар — 1 925 нафар.
Шу билан бирга, ўзбекистонликлар чет элга ўқиш учун камроқ кета бошлаган. Миллий статистика қўмитасининг жорий йил биринчи чораги бўйича маълумотларига кўра, чет элга таҳсил олиш учун 5 862 нафар ўзбекистонлик кетган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ёки 21,2 фоизга кам.
Ўзбекистонликлар энг кўп Россия, Жанубий Корея ва Қирғизистонга ўқиш учун йўл олган.
Изоҳ