• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:55

Ўзбекистонда транспорт учун СИ ечимларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи хакатон бошланди

Ўзбекистонда Транспорт вазирлиги, Рақамли транспорт маркази ва Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида мамлакатдаги илк National Transport Hackathon бошланди. Уч кун давомида иштирокчилар транспорт соҳаси учун сунъий интеллектга асосланган рақамли хизмат ва ечимларни ишлаб чиқади.

229
0
uznews.uz

Хакатон транспорт соҳасида сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Иштирокчилар авиация, темир йўл ва автомобиль транспортида аҳоли мобиллигини оширишга хизмат қиладиган хизматлар, Транспорт вазирлигининг ахборот тизимларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланишга оид ечимларни тақдим этади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов транспорт соҳасини рақамлаштириш мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу жараёнда ёшларнинг билим ва ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, келгусида National Transport Hackathon Транспорт вазирлигининг доимий тадбирларидан бирига айланиши қайд этилди.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаровнинг маълум қилишича, бугунги кунда вазирлик томонидан 40 дан ортиқ рақамли лойиҳа амалга оширилмоқда. Вазирликнинг ахборот тизимларидан ҳар ой қарийб 5 миллион киши фойдаланади, давлат томонидан кўрсатиладиган 22 та хизмат эса тўлиқ рақамли форматга ўтказилган. Кейинги босқичда мазкур жараёнларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилади ва хакатон бу борада амалий ечимларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

«Бугун транспорт — бу фақат йўллар, автомобиллар ёки темир йўл эмас. Уни ривожлантиришда маълумотлар, алгоритмлар ва сунъий интеллект тобора муҳим ўрин тутмоқда. Улар сафарларни хавфсизроқ, тезроқ ва қулайроқ қилишга ёрдам беради. Yandex да биз ҳар куни шаҳар мобиллиги сервисларини ривожлантириш учун машинали ўқитиш, картография технологиялари ва катта маълумотлар таҳлилидан фойдаланамиз. Биз учун ушбу тажрибани улашиш ва ёш мутахассислар ўз билимларини Ўзбекистон транспорт соҳасидаги ҳақиқий муаммоларни ҳал қилишга йўналтира оладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳим», – деди Yandex Uzbekistan стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Сардор Қодиров.

Хакатон доирасида транспорт, сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва рақамли маҳсулотлар соҳасидаги экспертлар иштирокчилар билан биргаликда мамлакат транспорт тизими самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган прототип ва хизматларни ишлаб чиқади.

229
0

Изоҳ