• 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 916 сўм
    28.92
  • 13 749 сўм
    32.19
  • 146 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:50

Энди АҚШда туғилган болага ва унинг ота-онасига автоматик равишда фуқаролик берилмайди

Трамп АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган икки янги ижро фармонини имзолади.

93
0
AP Photo

АҚШ президенти Дональд Трамп 6 август куни туғилиш орқали АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган икки янги ижро фармонини имзолади. Бу унинг мазкур ҳуқуқни бекор қилишга бўлган иккинчи уриниши бўлиб, аввалги қарори Олий суд томонидан Конституцияга зид деб топилганидан бир ой ўтиб қабул қилинди.

Биринчи фармон туғилиш орқали фуқаролик бериш бўйича истиснолар рўйхатини кенгайтиради. Унга кўра, АҚШ ҳудудида туғилган бўлса ҳам, қуйидаги тоифадаги шахсларнинг фарзандлари автоматик тарзда АҚШ фуқаролигини олмайди:

  • ота-онасидан камида бири террористик ташкилот аъзоси бўлса;
  • АҚШ фуқаролигини фирибгарлик йўли билан олишга уринган бўлса;
  • АҚШдаги фаолияти хорижий давлат манфаатларини расман ифодалаш билан боғлиқ бўлса (жумладан, дипломатлар).

Иккинчи фармон эса «туғруқ туризми»га расман тақиқ жорий қилади. Бу амалиётда ҳомиладор хорижлик аёллар фарзанди АҚШ фуқароси бўлиши учун махсус равишда мамлакатга келиб туғади.

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стивен Миллернинг айтишича, энди бундай мақсадда виза олишга йўл қўйилмайди.

«Бу одамлар турист сифатида келади, аммо аслидаги мақсади — АҚШда фарзандли бўлиш, боласига автоматик тарзда фуқаролик олиш ва кейин мамлакатни тарк этишдир», — деди Миллер.

Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда туғилган болалар кейинчалик ижтимоий нафақалар, сайлов ҳуқуқи ва АҚШ фуқароларига тегишли бошқа имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

Трамп эса мазкур фармонлар имзоланар экан, бу чоралар анча олдин қабул қилиниши керак бўлганини, аммо унинг маъмурияти бу масалани ҳозир ҳал қилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қарорлар ноқонуний миграцияни чеклашга қаратилган сайловолди ваъдаларининг давоми ҳисобланади.

93
0

Изоҳ