Қашқадарё вилоятида ОИВ диагностикаси бўйича экспертиза хулосасини пул эвазига ижобий ҳал қилиб беришга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.
Маълум қилинишича, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг туманлардан биридаги ОИВ диагностика лабораторияси лаборанти 1996 йилда туғилган фуқарога нисбатан тайинланган экспертиза хулосасини мансабдор танишлари орқали унинг фойдасига ўзгартириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур маблағдан 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг туман бўлими бошлиғи ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ