• 11 942 сўм
    -47.25
  • 13 743 сўм
    -72.35
  • 147 сўм
    -2.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 942 сўм
    -47.25
  • 13 743 сўм
    -72.35
  • 147 сўм
    -2.06
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:31

Туркиядан халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

Фирибгарликда гумонланаётган ўзбекистонлик қарийб бир ярим йил давомида Туркияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб юрган.

43
0
t.me/istanbul2020Boshkonsulxona

Туркия ҳудудида қарийб бир ярим йил давомида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, А.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланмоқда. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб, Туркия ҳудудида бўлган ва шу ерда қўлга олинган.

Барча зарур ҳуқуқий ва процессуал тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг, гумонланувчи Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакилларига топширилиб, мамлакатга олиб келинган.

Ҳозирда у кейинги тергов ҳаракатлари ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилган.

43
0

Изоҳ