• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:46

Россия–Украина урушида қатнашган 32 ёшли ўзбекистонлик 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туман суди Россия–Украина урушида Россия томонида ёлланма сифатида қатнашган 32 ёшли эркакка нисбатан ҳукм чиқарди.

62
0
РИА

Суд ҳужжатларига кўра, А.М. 2020 йилда ишлаш мақсадида Россияга кетган. Кейинчалик у гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятда айбланиб, Россия суди томонидан 9 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳукмда қайд этилишича, жазони ўташ давомида у Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йиллик ҳарбий хизмат шартномасини имзолаган. Эвазига унга жазодан муддатидан олдин озод этилиш, Россия фуқаролиги, 1,2 миллион рубль миқдорида бир марталик тўлов ҳамда ойига 210 минг рубль маош ваъда қилинган. Шундан сўнг у Луганск ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

2026 йил январь ойида жанговар ҳаракатлар вақтида дрон ҳужуми оқибатида оғир жароҳат олган А.М. Москва вилоятидаги ҳарбий госпиталда даволанган. Кейинчалик у госпиталдан чиқиб кетиб, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилган ва «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» орқали 2026 йил март ойида Ўзбекистонга қайтган.

Суд муҳокамасида айбланувчи қилмишидан пушаймон эканини билдириб, урушда мажбурий иштирок этганини айтган. Бироқ суд унинг Россия Мудофаа вазирлиги билан шартномани ихтиёрий равишда имзолаганини, асосий мақсад эса жазодан эртароқ озод бўлиш, Россия фуқаролигини олиш ва моддий манфаат кўриш бўлганини қайд этиб, бу важларни рад этди.

Суд А.М.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланмачилик) бўйича айбли деб топди. Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ҳолда унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

62
0

Изоҳ