• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:51

Мактаб ва ОТМларда назорат-ўтказиш пунктлари жорий этилади, бегона шахсларнинг кириши чекланади

Янги тартибга кўра, таълим ташкилотларида назорат-ўтказиш пунктлари жорий этилади, барча кириш-чиқишлар электрон тизимда қайд этилади ва рухсатсиз шахсларнинг ҳудудга кириши чекланади.

87
0
uznews.uz

Ўзбекистонда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомда белгиланди

Ҳужжатга мувофиқ, таълим муассасаларининг асосий кириш жойларида замонавий кириш-чиқишни назорат қилиш тизимлари ҳамда назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилади. Тизим орқали кириш ва чиқиш ҳақидаги маълумотлар камида уч ой давомида сақланади.

Шунингдек, таълим муассасалари ҳудудига кириш биометрик идентификация (бармоқ изи, кўз гавҳари ва бошқа белгилари) ёки бошқа рухсат этувчи идентификаторлар асосида амалга оширилади. Барча кириш-чиқишлар электрон журналда қайд этилади.

Қарорга кўра, бегона шахсларнинг таълим муассасалари ҳудудига рухсатсиз киришига йўл қўйилмайди. Ташриф буюрувчиларнинг кириб-чиқиши ҳам махсус тартиб асосида назорат қилинади.

Бундан ташқари, мактаб ва бошқа таълим муассасалари ҳудуди, асосий кириш жойлари, назорат-ўтказиш пунктлари, йўлаклар, ошхона ва стадионлар замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозланади. Видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланади.

Қарор билан таълим муассасаларида фавқулодда вазиятларда тезкор огоҳлантириш, қўриқлаш ва хавфсизлик тизимларини ҳам жорий этиш белгиланган.

87
0

Изоҳ