• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:08

Тошкентда яна бир йўлда "Яшил тўлқин" ишга туширилди: ҳаракат вақти қарийб икки бараварга қисқарди

Ҳайдовчилар белгиланган 40–60 км/соат тезликка амал қилса, чорраҳаларда қизил чироққа тўхтамасдан, бир маромда ҳаракатланиш имконига эга бўлади.

105
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида транспорт оқимини самарали ташкил этишга қаратилган "Яшил тўлқин" тизими яна бир йўналишда ишга туширилди. Энди Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Боғибўстон кўчаси билан кесишмасидан "Чилонзор" метро бекатигача бўлган 1,7 километрлик қисмидаги бешта светофор ўзаро синхронлаштирилди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, мазкур участкада "Яшил тўлқин" тизими илк бор сутка давомида ҳар икки йўналишда бир вақтнинг ўзида ишлайди. Бу эса транспорт оқимининг икки томонда ҳам деярли бир хил бўлиши ҳисобидан амалга оширилди.

Тизим жорий этилгунга қадар ушбу масофани босиб ўтиш учун ўртача 5 дақиқа вақт сарфланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2 дақиқа 45 сониягача қисқарган. Бу эса ҳаракат вақтининг қарийб 45 фоизга камайганини англатади.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳайдовчилар белгиланган 40–60 км/соат тезликка амал қилса, чорраҳаларда қизил чироққа тўхтамасдан, бир маромда ҳаракатланиш имконига эга бўлади.

Аввалроқ "Яшил тўлқин" тизими Буюк Ипак Йўли кўчасининг «Тўра Бува» масжидидан Салом кўчасигача бўлган қисмида ҳам жорий этилган эди. Ҳозирги кунда тизим пойтахтнинг умумий узунлиги 5,7 километр бўлган икки йўл қисмидаги 18 та тартибга солинадиган чорраҳани қамраб олган. Ушбу йўналишларда ҳаракатланиш учун сарфланадиган вақт ўртача 30 фоизга қисқарган.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази келгусида ҳам Тошкентнинг бошқа кўчаларида "Яшил тўлқин" тизимини босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.

105
0

Изоҳ