• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:38

Фарғонада ЙПХ ходими Spark ҳайдовчиси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Маст ҳайдовчи тунгги хизматни олиб бораётган 32 ёшли ЙПХ ходимини уриб юборган. Ходим оғир тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган.

136
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2026 йил 31 июль куни соат тахминан 23:30 ларда Ўзбекистон тумани “Ўқчи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 40V064 автомобиль йўлининг 20-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. маст ҳолда Spark русумли автомашинани бошқариб келаётиб, тунги хизматни олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжоновнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан уни уриб юборган.

Оқибатда сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Маълумотга кўра, сержант Хайитбек Каримжонов 2022 йилдан ИИОда хизмат қилган. У оилали ва унинг икки нафар фарзанди бўлган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

136
0

Изоҳ