Ўзгидромет маълумотларига кўра, август ойида ўртача ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Ой қуруқ ва иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-2 август кунлари ҳаво ҳарорати +38...+41 даражага етади, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳаво +42...+43 даражагача исийди.
Кейинчалик ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди ва ҳаво ҳарорати асосан +33...+38 даража атрофида, баъзи жойларда +40 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг охирига яқин Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши ва ҳарорат +25...+30 даражагача аста-секин пасайиши мумкин.
Август ойининг биринчи ярмида кечаси ҳарорат асосан +24...+27 даража, иккинчи ярмида +17...+22 даража бўлади, ой охирига келиб +12...+15 даражагача пасайиши мумкин.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан бироз кўп бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида баъзи кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ