• 12 019 сўм
    -82.76
  • 13 690 сўм
    -122.1
  • 154 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    -82.76
  • 13 690 сўм
    -122.1
  • 154 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:27

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

ТИВ вазири Бахтиёр Саидов янги элчи Рашад Мамедовнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

87
0
t.me/bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рашад Мамедовнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

Учрашувда сиёсий мулоқотнинг юқори суръатини сақлаб қолиш, савдо-иқтисодий ва инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

"Элчининг бой дипломатик тажрибаси Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ва ҳамкорлигимизни янги амалий натижалар билан бойитишга хизмат қилишига ишонамиз," - деди ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Гусейн Гулиев жорий йилнинг июнь ойида дипломатик миссиясини якунлаган эди.

87
0

Изоҳ