Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари контрактини қисман тўлаш учун субсидиялар бериш тизими йўлга қўйилди.
Ушбу субсидияни давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган соҳа ходимлари олиши мумкин.
Субсидия миқдори йиллик шартнома қийматининг 30 фоизини ташкил этади, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан (6,18 млн сўм) ошмайди.
Субсидия Ўзбекистон ҳудудида жойлашган давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида ўқиш учун берилади.
Аризаларни subsidiya.imv.uz портали орқали топшириш мумкин.
Изоҳ