Тезкор тадбир давомида Дониёр исмли фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада ушбу манзилдан бир дона ноутбук, икки дона мобил телефон ҳамда 43 та банк пластик картаси далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.
Суриштирувлар давомида фуқаро мазкур қурилмалар ёрдамида ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланиб, умумий қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг бўлган USDT криптоактивлари бўйича операцияларни амалга оширгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ