Жорий йилнинг 21 июль куни соат 14:07 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар хизматига пойтахтнинг Юнусобод туманида 16 ёшли йигит Юқори Бўзсув каналида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир Юқори Бўзсув кўчасида жойлашган каналда чўмилган ва сув остида ғойиб бўлган.
Маълум қилинишича, сувда олиб борилган қидирув ишлари натижасида марҳумнинг жасади соат 18:35 да у чўкиб кетган жойдан тахминан 100 метр узоқликда топилган ва тегишли хизматларга топширилган.
Изоҳ