Шу йилнинг йил 20 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида майда безорилик қилганликда айбланган А.А.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, А.А. жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Зарафшон МФЙ ТХАЙ кўчасида жамоат жойида бўла туриб қўлида ўйинчоқ пистолетни ушлаган ҳолда шу ерда бўлган А.И. билан жанжаллашиб, унга "ҳаётинг қизиқ бўлса йўлингда давом этгин, мен ҳозир сен билан гаплашадиган аҳволда эмасман" деб гапириб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир қилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.А. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ