• 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -71.16
  • 13 670 сўм
    -94.57
  • 153 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:34

310 минг ўзбекистонлик илк бор марказлашган сув таъминотига уланади

Йил якунига қадар республикадаги 107 та маҳалла илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бундан ташқари, янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши яна 2,5 миллион аҳолининг сув таъминотини яхшилаш имконини беради.

83
0
uznews.uz

Душанба куни президент иштирокида ўтказилган тақдимотда шаҳарларда ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 90 фоизга, оқова сув хизматлари билан қамраб олиш даражасини эса 80 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун $1,3 млрд миқдорида қўшимча инвестициялар жалб қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, жойлардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, 513 та маҳаллани марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш, яна 3 мингта маҳаллада сув сифатини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Хонадонларга тўғридан-тўғри ичимлик суви етказиш ишларини тўлиқ якунлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда 232 мингта сув олиш колонкаси ўрнига тўғридан-тўғри уйларга водопровод тармоқлари тортилиши кўзда тутилган.

Йил охиригача умумий қиймати $600 млн бўлган лойиҳалар амалга оширилади. Улар доирасида 1,6 минг километр ичимлик суви ва 387 километр оқова сув тармоқлари, шунингдек, 80 та сув таъминоти объекти ва 29 та оқова сув иншооти қурилиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, бунинг натижасида 107 та маҳалладаги 310 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади, 453 та маҳаллада яшовчи 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Мутасаддиларга қисқа муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиб, молиялаштириш манбасини аниқлаш вазифаси қўйилди.

83
0

Изоҳ