«Ўзгидромет» маълумотига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб, айрим ҳудудларда +48 даражагача етиши кутилмоқда.
Кундузи республика бўйлаб ҳаво ҳарорати +42…+45 даража, жанубий ҳудудлар ва чўл зоналарида эса +46…+48 даражагача кўтарилади.
Шамол тезлиги секундига 9–14 метрни ташкил этади, айрим жойларда 15–18 метр/сониягача кучаяди. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 20–22 метр/сониягача етиши, айрим жойларда чанғ-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Шанба ва якшанба кунлари кундузи +43…+45 даража, кечаси эса +25…+28 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
21 июлга қадар мамлакатнинг катта қисмида ўта иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.
Синоптикларга кўра, 22 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида иссиқ аста-секин чекинади. Ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда.
Изоҳ