• 12 089 сўм
    23.49
  • 13 802 сўм
    47.33
  • 154 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 089 сўм
    23.49
  • 13 802 сўм
    47.33
  • 154 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:42

Тошкентдаги Қатортол кўчасида 24 соат фаолият юритадиган туристик кўча ташкил этилмоқда

Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасининг бир қисмида янги дизайн-код талаблари ва аҳоли учун қулайликлар инобатга олинган ҳолда замонавий жамоат ҳамда туристик макон барпо этиш режалаштирилган.

89
0
Чилонзор тумани ҳокимлиги

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Қатортол кўчасининг бир қисмида уни замонавий туристик масканга айлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. У ишларнинг сифатига, шунингдек, шаҳарсозлик меъёрлари ва янги дизайн-код талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратди.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга оширишда маҳаллий аҳоли ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш устувор вазифа бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида Қатортол кўчасини туристик ҳудуд сифатида ободонлаштириш учун 10,2 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.

89
0

Изоҳ