• 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 065 сўм
    -27.38
  • 13 755 сўм
    -69.91
  • 156 сўм
    -1.47
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:18

Президент ташрифидан сўнг Бекобод шаҳри ҳокими алмашди

Бекобод шаҳрига ҳоким этиб «Навоий саноат тараққиёти комплекси» махсус индустриал паркининг собиқ директори Наримонжон Исмаилов тайинланди.

123
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бекобод шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Бекобод шаҳри ҳокими Насрулла Бабаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокими томонидан мазкур лавозимга номзод сифатида шу вақтга қадар «Навоий саноат тараққиёти комплекси» махсус индустриал парки директори бўлиб ишлаган Наримонжон Нумонович Исмаилов таклиф этилди. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари уни Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқлади.

Шунингдек, Янгийўл тумани ҳокими ҳам алмашди. Одилжон Атауллаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига вилоят ҳокими таклифига кўра, бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритган Санъат Шакирович Жуманиязов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди.

123
0

Изоҳ