• 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:57

Тошкентда Rayyan Kids Land болалар боғчасининг лицензияси бекор қилинди

Лицензия олгандан кейин бир йил ўтар-ўтмас, болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари аниқлангач, боғча фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

115
0
uznews.uz

Аввалроқ хусусий боғчада тарбиячи болаларга нисбатан мунтазам равишда жисмоний зўравонлик ишлатгани ва шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинчалик Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент туманлараро иқтисодий судига 2025 йил 13 августда берилган Rayyan Kids Land лицензиясини бекор қилиш тўғрисида ариза юборди.

Жорий йил 14 июль куни судда мазкур ариза кўриб чиқилиб, ижобий қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг "Қийноққа солиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

115
0

Изоҳ