• 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:32

Тошкентда иссиқ туфайли ер усти метро линиясида поездлар тезлиги пасайтирилади

Чеклов ҳар куни соат 18:00 гача амал қилади. Йўловчилар поездларни кутиш вақти 14 дақиқагача чўзилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

70
0
uznews.uz

Жорий йил 15 июлдан бошлаб Тошкент метросининг ер усти йўналишларида поездлар ҳаракатига вақтинчалик тезлик чеклови жорий этилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, аномал иссиқ об-ҳаво туфайли темир йўл рельслари ҳарорати меъёрий кўрсаткич — 55 даражадан ошиб кетмоқда. Шу сабабли поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар куни соат 18:00 гача ҳаракат тезлиги 60 км/соатдан 40 км/соатгача пасайтирилади.

Мазкур чеклов поездлар ҳаракат интервалига ҳам таъсир қилиши мумкин. Натижада поездларнинг келиш вақти 14 дақиқагача узайиши кутилмоқда.

Ушбу тартиб фақат ер усти метро йўналишларига татбиқ этилади. Ер ости метро йўналишлари эса одатдагидек фаолият юритади.

"Тошкент метрополитени" йўловчилар хавфсизлиги устувор вазифа эканини таъкидлаб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

70
0

Изоҳ