• 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 16:20

Айбдорлиги исботланмаганлиги сабабли "Равшан Золотий"га нисбатан халқаро қидирув бекор қилинди — ИИВ

Барча тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг, аввалроқ қидирувга берилган тадбиркор Равшан Муҳитдиновнинг айби ўз тасдиғини топмади.

98
0
Interpol

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дилмурод Мирсодиқов ИИВда ўтказилган матбуот анжуманида Туркияда яшовчи "Равшан Олтин" номи билан танилган тадбиркор Равшан Муҳитдиновга нисбатан халқаро қидирув бекор қилинганига изоҳ берди.

ИИББ вакилининг сўзларига кўра, Равшан Муҳитдиновга нисбатан 2021 йилда жиноят иши қўзғатилган, шундан сўнг унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Кейинчалик жиноят ишининг тадбиркорга оид қисми жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. Шу билан бирга, қўшимча аризалар келиб тушгач, қидирув тадбирлари қайта тикланди.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида Равшан Муҳитдиновнинг айби тасдиқланмагани сабабли халқаро қидирув бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 37 ёшли Равшан Муҳитдиновнинг исми Интерполнинг "қизил билдиришномалар" рўйхатида пайдо бўлган эди. У мулкни қасддан йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш, уюшган қуролли гуруҳ тузиш, бундай гуруҳга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш, шунингдек, безориликда айбланган.

98
0

Изоҳ