• 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:34

ССВ аномал иссиқдан қандай омон қолиш мумкинлигини тушунтирди

Идора фуқароларга иссиқ об-ҳавога чидашга ёрдам берадиган тавсияларни эълон қилди. Юқори хавф гуруҳига кексалар, болалар, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликларга чалинганлар ва очиқ ҳавода ишловчилар киради.

70
0
AI / uznews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу даврда 65 ёшдан ошган кексалар, гўдаклар ва ёш болалар, ҳомиладор аёллар, юрак-қон томир, қандли диабет, буйрак, нафас олиш аъзолари ва бошқа сурункали касалликларга чалинганлар, шунингдек, очиқ ҳавода ишловчилар юқори хавф гуруҳига киради.

Катта ёшдаги соғлом одамларга кунига 2-3 литр атрофида суюқлик ичиш тавсия этилади. Сув, айрон, ширин бўлмаган компот, лимонли сув, кўк ёки ялпизли чойни афзал кўриш керак. Шунингдек, сувга бой сабзавот ва мевалар, жумладан, тарвуз, қовун, бодринг ва помидор истеъмол қилиш фойдали.

Бунда алкоголли ва энергетик ичимликлар, кўп миқдорда қаҳва, аччиқ қора чой ва ширин газланган ичимликлардан воз кечиш тавсия этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, нафас олувчи матолардан тикилган енгил ва кенг кийимларни кийишни, кўчага чиққанда эса бош кийим, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ва SPF 50+ кремдан фойдаланишни тавсия қилади.

Энг иссиқ соатларда — тахминан соат 11:00 дан 17:00 гача — тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлишни чеклаш тавсия этилади. Агар кўчага чиқиш зарур бўлса, ҳар 15-20 дақиқада оз миқдорда сув ичиш керак.

Бундан ташқари, вазирлик болалар, кексалар ва ҳайвонларни автомобилда ёлғиз қолдириш мумкин эмаслигини эслатди.

Иссиқ уриши белгилари орасида тана ҳароратининг 40°C ва ундан юқорига кўтарилиши, ҳушнинг бузилиши, талвасалар, терининг қизариши ва қуриши, нафас олишнинг қийинлашуви ҳамда ҳушдан кетиш мавжуд. Бундай аломатлар пайдо бўлганда зудлик билан оилавий шифокорга мурожаат қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада синоптиклар иссиқликнинг +46 даражагача кучайишини башорат қилмоқда.

70
0

Изоҳ