Тошкентда аномал иссиқ шароитида кўчалар ва яшил ҳудудларни суғориш ишлари кучайтирилди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, шаҳарнинг марказий ва асосий кўчаларини суғориш ишлари махсус техникалар ёрдамида белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, майсазорлар, дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудларни суғориш ишлари кучайтирилди.
Ишлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси, Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси ҳамда Кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, яқин вақт ичида пойтахтда шаҳар фаввораларининг узлуксиз ишлаши таъминланиши маълум қилинди. Ҳокимлик ушбу чора-тадбирлар аномал иссиқ даврида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун янада қулай шароитлар яратиш имконини беришини таъкидлади.
Изоҳ