• 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 15:40

FIFA Forward дастури Жаҳон чемпионати рақобатини янги босқичга олиб чиқди

FIFA президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан амалга оширилаётган FIFA Forward дастури доирасида 211 та миллий ассоциацияга йўналтирилган инвестициялар футбол инфратузилмаси, академиялар ва аёллар футболини ривожлантиришга хизмат қилди.

43
0
Getty Images

FIFA Жаҳон чемпионати – 2026 нафақат майдондаги сифатли ўйинлар, балки юқори рақобат даражаси билан ҳам ажралиб турмоқда. Мутахассислар буни FIFA президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан амалга оширилаётган FIFA Forward дастурининг амалий натижаси сифатида баҳоламоқда.

Таъкидланишича, дастур орқали FIFAнинг 211 та аъзо ассоциациясида янги футбол академиялари, замонавий инфратузилма барпо этилди, болалар ва ўсмирлар ҳамда аёллар футболи ривожлантирилди. Бу эса халқаро футболда рақобатни янада кучайтирди.

Муаллиф фикрича, бугунги кунда халқаро майдонда осон рақиб қолмагани айнан узоқ йиллик тизимли инвестициялар самарасидир. Илгари фаворитларга қарши имкониятсиз деб ҳисобланган жамоалар ҳам эндиликда энг кучли терма жамоаларга жиддий қаршилик кўрсатмоқда.

Шунингдек, қайд этилишича, FIFA Жаҳон чемпионатининг энг катта ютуғи фақат кубок соҳибини аниқлаш эмас, балки миллионлаб ёшларни футболга қизиқтириш, уларни илҳомлантириш ва бутун дунё футболи учун мустаҳкам пойдевор яратишдан иборат. Муаллифга кўра, айнан шу мерос турнирнинг энг муҳим натижаси ҳисобланади.

43
0

Изоҳ