• 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 076 сўм
    63.77
  • 13 800 сўм
    69.27
  • 157 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:41

Илк бор Тошкент–Измир йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйилади

Рейслар Измир – Тошкент – Измир йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта Boeing 737-800 русумли, 189 нафар йўловчига мўлжалланган ҳаво кемаларида амалга оширилади.

86
0
Google

Жорий йил 1 августдан Туркиянинг SunExpress авиакомпанияси Тошкент ва Измир ўртасида тарихда илк бор тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Янги йўналиш икки давлат ўртасидаги туризм, бизнес ва маданий алоқаларни янада фаоллаштириши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, рейслар Измир – Тошкент – Измир йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта Boeing 737-800 русумли, 189 нафар йўловчига мўлжалланган ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Янги йўналишнинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳаво қатновларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлади. Шу билан бирга, SunExpress Ўзбекистон авиация бозорига биринчи марта кириб келиб, мамлакатга мунтазам рейсларни амалга оширадиган учинчи турк авиакомпаниясига айланади.

Компания келгуси йил бошидан Фарғона водийси аэропортларига ҳам мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида мунтазам рейслар Turkish Airlines ҳамда AJet авиакомпаниялари томонидан амалга оширилмоқда. SunExpress'нинг бозорга кириб келиши эса халқаро авиаташувчиларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Маълумот учун, SunExpress 1989 йилда Turkish Airlines ва Lufthansa ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Марказий Осиёнинг 37 мамлакатидаги 250 дан ортиқ йўналишга мунтазам парвозларни амалга ошириб келмоқда.

86
0

Изоҳ