• 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    7.46
  • 13 731 сўм
    39.74
  • 158 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:35

Тошкентда 2,8 млрд сўмлик криптоактивларни ноқонуний айирбошлаш ҳолати аниқланди

Гумонланувчи криптоактивларни электрон ҳамён орқали ноқонуний равишда айирбошлаб келган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

76
0
Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, тезкор тадбирлар давомида 2021 йилдан буён Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган, Тожикистонда туғилган 24 ёшли шахснинг икки дона мобил телефони кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида қурилмаларда бир хил электрон почта манзили орқали рўйхатдан ўтказилган электрон ҳамёндан фойдаланилгани аниқланган. Криптоактивларни сақлаш, қабул қилиш ва жўнатиш учун мўлжалланган илова ўрганилганда, ушбу электрон ҳамён орқали жами 2,8 миллиард сўмлик криптоактивлар ноқонуний равишда айирбошлангани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-8-моддаси учинчи қисми «а» банди (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни жуда кўп миқдорда бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу модда санкциясига мувофиқ, айбдор деб топилган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, криптоактивларни сотиб олиш, сотиш ва айирбошлаш фақат лицензияга эга криптохизматлар провайдерлари орқали амалга оширилишига рухсат этилган.

76
0

Изоҳ