Қарорга мувофиқ, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида 2026 йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади.
Янги тартибга кўра, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган 4 нафар судья фаолият юритади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида эса 3 нафардан ихтисослашган судья ишлайди.
Шунингдек, қуйидаги судларда ҳам меҳнат низолари бўйича ихтисослашган судьялар фаолият юритади:
- Нукус, Бухоро, Жиззах, Қарши, Кармана, Наманган, Термиз, Фарғона ва Урганч туманлараро судларида — 2 нафардан;
- Самарқанд шаҳар судида — 2 нафар, Каттақўрғон туманлараро судида — 1 нафар;
- Оҳангарон туманлараро судида — 2 нафар, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида — 1 нафардан;
- Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларида — 2 нафардан судья.
Белгиланишича, 2026 йил 1 августдан кейин судларга келиб тушадиган меҳнат низоларига оид аризалар айнан ушбу ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.
Шу билан бирга, 2026 йил 31 июлга қадар келиб тушган, жумладан, иш юритувига қабул қилинган ишлар аввал амалда бўлган тартиб асосида кўриб чиқилиб, якунига етказилади.
Изоҳ