• 11 934 сўм
    -75.03
  • 13 592 сўм
    -96.26
  • 153 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 934 сўм
    -75.03
  • 13 592 сўм
    -96.26
  • 153 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:26

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонда истиқомат қилувчи энг йирик миллатларни маълум қилди

Ўзбеклар мамлакат аҳолисининг 89,4 фоизини ташкил этади. Сони бўйича иккинчи миллат тожиклар бўлди.

98
0
uznews.uz

Миллий статистика қўмитаси мамлакат аҳолисининг миллий таркиби бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини эълон қилди.

Натижаларга кўра, ўзбеклар Ўзбекистон аҳолисининг 34,9 млн кишини ёки 89,4 фоизини ташкил этади. Иккинчи ўринда тожиклар - 1,28 миллион киши, кейинги ўринларда қорақалпоқлар (841,4 минг), қозоқлар (707,3 минг), руслар (606,5 минг) ва туркманлар (194,8 минг киши) туради. Бошқа миллат вакиллари 300 минг кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп тожиклар Сурхондарё (273,7 минг), Наманган (254,7 минг) ва Фарғона (210,2 минг) вилоятларида истиқомат қилади.

Қозоқ аҳолисининг асосий қисми Тошкент вилояти (335,7 минг) ва Қорақалпоғистонда (236,6 минг), мамлакатдаги барча русларнинг деярли ярми эса Тошкентда (299,7 минг киши) истиқомат қилади.

Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатадики, аксарият йирик миллий гуруҳлар орасида эркаклар аёллар сонидан бироз кўпроқ. Бундан руслар мустасно бўлиб, аҳолининг 53,3 фоизини аёллар, 53,8 фоизини эса бошқа миллат вакиллари ташкил этади.

98
0

Изоҳ