• 12 009 сўм
    -51.57
  • 13 688 сўм
    -66.01
  • 154 сўм
    -1.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 009 сўм
    -51.57
  • 13 688 сўм
    -66.01
  • 154 сўм
    -1.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:47

ЖЧ–2026 давомида Ўзбекистоннинг туристик бренди 1 млрддан ортиқ марта кўрилди

Туризм қўмитаси футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистоннинг туристик брендини халқаро миқёсда тарғиб қилиш кампанияси якунларини эълон қилди.

81
0
gov.uz/ru/uzbektourism

Қўмита маълумотига кўра, мамлакат ҳақидаги реклама материаллари, публикациялар ва турли контентлар жами 1,07 миллиарддан ортиқ кўришлар тўплаган. Шунингдек, интернетда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ҳам сезиларли даражада ошган.

Энг катта қизиқиш Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбия ва Португалияга қарши учрашувлари кунларида кузатилган. Бу даврда халқаро оммавий ахборот воситаларида мамлакат ҳақидаги материаллар сони кўпайган, интернет фойдаланувчилари эса «Visit Uzbekistan», «Travel Uzbekistan» ва «Uzbekistan Tour» сўровлари бўйича маълумотларни кўпроқ излай бошлаган.

Сўнгги ҳафталарда «Uzbekistan Colombia World Cup 2026» сўрови 450 фоизга ошган. «Uzbekistan» калит сўзи бўйича қидирувлар 40 фоизга кўпайган бўлса, «Tourism to Uzbekistan» мавзусига қизиқиш яна 10 фоизга ўсган.

Қўмита маълум қилишича, кампания давомида Ўзбекистон ҳақидаги материаллар 3 мингдан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари ва янгиликлар агрегаторларида эълон қилинган. Аудиториянинг умумий жалб этилиш кўрсаткичи 52 миллиондан ортиқ ўзаро таъсирни ташкил этган.

Материаллар спорт нашрларидан ташқари BBC, ESPN, MSN, The Guardian, Fox News, Daily Mail, NDTV ва VnExpress каби йирик халқаро ОАВларда ҳам чоп этилган.

Шунингдек, чемпионат ўйинлари бўлиб ўтган шаҳарларда офлайн тарғибот дастурлари ҳам ташкил этилган. Мухлислар ва меҳмонлар учун туристик стендлар, расмий фан-зоналар ҳамда маданий майдончалар ишлаб, уларда Ўзбекистоннинг миллий анъаналари, маданияти ва сайёҳлик йўналишлари ҳақида маълумот берилган.

Кампаниянинг асосий майдончаларидан бири дунёдаги йирик авиация хабларидан саналувчи Атланта халқаро аэропорти бўлди. Бу ерда Ўзбекистон миллий павильони ташкил қилиниб, ташриф буюрувчиларга мамлакатнинг туризм салоҳияти ҳақида маълумот берилди, маданий тадбирлар ўтказилди ва саёҳат қилишни режалаштираётганларга маслаҳатлар тақдим этилди.

81
0

Изоҳ