• 12 009 сўм
    -4.23
  • 13 699 сўм
    49.24
  • 155 сўм
    -5.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 009 сўм
    -4.23
  • 13 699 сўм
    49.24
  • 155 сўм
    -5.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:23

Ўзбекистон аэропортларида хавфли моддаларни аниқловчи янги ускуналар ўрнатилади

Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари багаж, юклар ва қўл юкини текшириш учун замонавий ускуналар билан таъминланади. Мазкур техника АҚШ ҳукумати томонидан мамлакатга бепул тақдим этилди.

70
0
Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports компанияси Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги дастури (EXBS) доирасида LEIDOS русумидаги 12 та газ таҳлиллагични қабул қилди.

Ускуналарни топшириш Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ Транспорт хавфсизлиги маъмурияти (TSA) билан ҳамкорлик натижаси бўлди.

Янги қурилмалар мамлакатдаги барча халқаро аэропортларда қўлланилади. Улар йўловчилар багажи, қўл юки, юклар ва почта жўнатмаларини текшириш жараёнида портловчи моддалар изларини аниқлаш имконини беради.

Uzbekistan Airports бошқаруви раиси ўринбосари, авиация хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича Беҳзод Юсупов америкалик ҳамкорларга самарали ҳамкорлик ва кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Унинг таъкидлашича, бундай қўшма лойиҳалар янги технологияларни жорий этиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда Ўзбекистонда авиация хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

70
0

Изоҳ