Машҳур "Андижон полькаси" рақси Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тарихий чиқиш Андижонга "Туркий дунёнинг маданий пойтахти - 2026" мақомини беришга бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.
Тадбирни шахсан кузатган Гиннеснинг рекордлар китоби расмий вакили унинг барча белгиланган талабларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади.
"Андижон полькаси" энг кўп ижро этилган миллий рақс сифатида жаҳон рекорди соҳибига айланди.
Таъкидланишича, ушбу ютуқ миллий маданиятимизни халқаро майдонда тарғиб қилиш ва ўзбек рақс мактабининг бутун дунёдаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Изоҳ