• 11 990 сўм
    -68.19
  • 13 738 сўм
    -80.54
  • 162 сўм
    -1.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 990 сўм
    -68.19
  • 13 738 сўм
    -80.54
  • 162 сўм
    -1.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:26

Мансабдор шахсларни пора эвазига оғдириш учун эндиликда 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин

Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилишлар учун мансабдор шахсларга нисбатан янги жарималар жорий этилди, шунингдек, хизматчиларнинг ноқонуний мулкий манфаат олиши учун жавобгарлик кучайтирилди.

72
0
uznews.uz

Ўзбекистонда айрим коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди ҳамда давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилишлар учун янги жарималар белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-8-моддасига (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) қўшимчалар киритилди. Давлат хариди объектининг бошланғич нархи билан унинг ўртача бозор қиймати ўртасидаги энг юқори рухсат этилган фарқ бўйича талабларни бузганлик (талон-торожлик ҳолатлари бундан мустасно) учун мансабдор шахсларга 30 БҲМгача (12,36 млн сўм) миқдорида жарима солинади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, мансабдор шахсларга 30 БҲМдан (12,36 млн сўм) 50 БҲМгача (20,6 млн сўм) миқдорда жарима тайинланади.

Шунингдек, давлат органи, давлат улуши мавжуд ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисини пора эвазига оғдирганлик учун жазо ҳам кучайтирилди. Илгари бундай қилмиш учун 50 БҲМ миқдорида жарима, 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган эди.

Эндиликда эса мазкур жазоларга қўшимча равишда 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.

Давлат органи, давлат улуши мавжуд ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчиси томонидан ноқонуний равишда моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат олинган тақдирда ҳам 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

72
0

Изоҳ