Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларида ташувчилар томонидан брутто-шартнома асосида белгиланган сифат мезонларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ташқи ҳаво ҳарорати +28 даражадан юқори бўлганда автобус ва электробуслар салонида совитиш тизимлари ишлаши шарт. Бунда салон ичидаги ҳарорат +26 даража даражасида сақланиши лозим.
Шунингдек, транспорт вазирининг тегишли топшириғига асосан, Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ йўналишларга чиқиб, мазкур талаблар бажарилишини назорат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт автобусларида кондиционерлар босқичма-босқич жорий йилнинг 7-май кунидан бошлаб ёқила бошлаган эди.
Изоҳ