• 11 990 сўм
    -68.19
  • 13 738 сўм
    -80.54
  • 162 сўм
    -1.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 990 сўм
    -68.19
  • 13 738 сўм
    -80.54
  • 162 сўм
    -1.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:39

Автомобилда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани энди онлайн олиш мумкин

Ҳужжат тиббий кўрикдан ўтилгандан сўнг давлат хизматлари порталида автоматик шакллантирилади.

91
0
uznews.uz

Аввалроқ хавфсизлик камаридан фойдаланишнинг имкони бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу касалликлар мавжудлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномага эга фуқароларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади.

Эндиликда мазкур маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн олиш имконияти яратилди.

Маълумотномани расмийлаштириш учун фуқаро аввал тиббиёт муассасасида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Тиббий хулоса электрон базага киритилгандан сўнг ҳужжат портал орқали автоматик равишда шакллантирилади.

Хизмат бепул кўрсатилади ва қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, тиббий маълумотнома бир йил муддатга берилади. Ўпкасининг бир қисми ёки тўлиқ ўпкаси олиб ташланган фуқаролар, шунингдек бўйи паст шахслар учун маълумотнома муддатсиз тартибда расмийлаштирилади.

91
0

Изоҳ