Ўзбекистон ва Миср Интерпол ходимлари товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди.
Қайд этилишича, Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, гумонланувчини олиб келиш Россия Федерацияси ҳудуди орқали транзит тарзида ташкил этилган. Домодедово халқаро аэропорти орқали тўсқинликсиз транзитни таъминлашда Россия Интерполи ходимлари кўмаклашган.
Тошкентга етиб келгач, қўлга олинган шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.
Изоҳ