• 12 052 сўм
    39.93
  • 13 985 сўм
    49.94
  • 165 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    39.93
  • 13 985 сўм
    49.94
  • 165 сўм
    -0.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 21:17

Starlink қурилмасини Ўзбекистонга олиб киришга уринган Хитой фуқароси жаримага тортилди

Самарқанд вилоятида Хитой фуқароси Ўзбекистон ҳудудига рухсатсиз Starlink спутник интернет қурилмасини олиб киришга урингани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

33
0
Иллюстрация

Суд ҳужжатларига кўра, 1988 йилда туғилган Хитой фуқароси TAN WEI 2026 йил 21 апрель куни Тожикистондан Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Жартепа” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган. У бошқарувидаги AITO M9 автомашинасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, мамлакат ҳудудига тегишли рухсатномаларсиз олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланган бир дона “SpaceX Starlink UTA-231” қурилмасини олиб ўтмоқчи бўлган вақтда божхона ходимлари томонидан аниқланган.

Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати хулосасида мазкур қурилмани республика ҳудудига тегишли рухсатномаларсиз олиб кириш ва ундан фойдаланиш тақиқлангани қайд этилган.

Судда TAN WEI айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қурилмани Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида интернет алоқаси учун шахсий фойдаланиш мақсадида сотиб олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, қурилмани Ўзбекистонда сотиш ёки бошқа шахсга бериш нияти бўлмаган, мамлакат қонунчилигидаги чекловлардан хабардор эмаслиги сабабли ушбу ҳолат юзага келган.

Суд тергов органи томонидан берилган айбловни қайта баҳолаб, ҳаракатларни телекоммуникация тармоқларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун махсус аппарат воситасини ўтказишга суиқасд сифатида квалификация қилди.

Ургут туман суди ҳукми билан TAN WEI Жиноят кодексининг 25 ва 278³-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараварига тенг — 8 млн 240 минг сўм жарима тайинланди.

Шунингдек, қиймати 4 млн 544 минг сўмдан ортиқ бўлган “SpaceX Starlink UTA-231” қурилмаси давлат фойдасига мусодара қилиниши белгиланди.

33
0

Изоҳ