Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, уни шоҳсупага таклиф қилди.
Маросим давомида Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафини айланиб ўтди ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Тантанали маросим ва қўшма суратга тушиш жараёни якунланганидан сўнг давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бошланди.
Изоҳ