• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:26

Тошкент халқаро молия маркази иштирокчилари 50 йилга қатор солиқлардан озод этилади

Тошкент халқаро молия маркази (ТХИФ) иштирокчилари учун фойда солиғи, мол-мулк солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва божхона божлари 0 фоиз этиб белгиланади. Инвесторларга капиталнинг эркин ҳаракати ҳам кафолатланади.

55
0
president.uz

17 июнь куни Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг пленар йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари форумда иштирок этаётган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, инвестиция жамғармалари ва бизнес доиралари вакилларини қутлади. Бу йил форумда дунёнинг 100 та давлатидан қарийб 4 минг нафар хорижий меҳмон иштирок этмоқда.

Президент сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиётига 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинганини, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йил ҳиссасига тўғри келишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар тизимини янада мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири эканини қайд этди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг март ойидан Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган. Марказ фаолиятининг ҳуқуқий асослари алоҳида конституциявий қонун билан мустаҳкамланади.

«Марказ иштирокчилари учун жозибадор солиқ тизими яратилади. Фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи ва божхона божлари ставкалари 0 фоиз этиб белгиланади», — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, капиталнинг эркин ҳаракати ва исталган валютада ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти кафолатланади. Молиявий технологиялар, рақамли активлар ва яшил молиялаштириш учун замонавий экотизим яратиш режалаштирилган.

Марказ ҳудудида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ташкил этилади.

Дастлабки босқичда мазкур имтиёзлар 50 йил муддатга жорий этилади.

ТХММда инглиз ҳуқуқига асосланган махсус ҳуқуқий режим жорий қилиниб, мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилади. Суд фаолиятига нуфузли хорижий судьялар ва халқаро экспертлар жалб қилинади.

Бундан ташқари, инвестициявий медиация тизими ривожлантирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон БМТнинг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилишни режалаштирмоқда.

Президентнинг таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар инвесторларга халқаро ҳуқуқий ҳимояни бевосита Ўзбекистон ҳудудида олиш имконини беради.

Давлат раҳбари инвесторларни Тошкент халқаро молия маркази доирасида яратилаётган янги имкониятлар ва шарт-шароитлардан фаол фойдаланишга чақирди.

55
0

Изоҳ