Қарорга мувофиқ, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк номи Яшнобод туманидаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига берилади. Бу ҳудуд яратилаётган “Ўзбекистон–Туркия дўстлик” аллеясига туташ ҳисобланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, ном бериладиган қисм Истикбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан то Абдулла Қодирий кўчасининг Махтумқули проспекти билан туташган қисмигача бўлган ҳудудни қамраб олади.
Шунингдек, Хоразм вилояти Боғот туманидаги “Ашхабод” маҳалласида жойлашган Эзгу тилак кўчасига ҳам Шакаржан Ҳожаниязова номи берилди. Бу ҳақдаги тегишли қарор ҳам Президент томонидан имзоланган.
Изоҳ