• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:21

Коррупция оқибатларини кўрсатиш учун давлат хизматчилари қамоқхоналарга олиб борилмоқда

Янги дастур доирасида давлат хизматчилари жазони ижро этиш муассасаларига ташриф буюриб, коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан реал мисоллар орқали танишади. Илк иштирокчилар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги ходимлари бўлди.

50
0
t.me/antikor_uzb

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат хизматчилари учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарига профилактик ташрифлар ташкил этишни бошлади.

«Бундай ташрифларнинг асосий мақсади давлат хизматчиларига коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини яққол кўрсатиш, ҳар қандай ноқонуний ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатлари муқаррар эканини англатиш, хизмат ваколатларидан фақат давлат ва жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш масъулиятини ошириш, шунингдек, ҳалоллик ва қонун устуворлиги тамойилларига содиқликни мустаҳкамлашдан иборат», — дейилади идора хабарида.

Дастлабки ташрифда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари, шунингдек, Кадастр агентлиги вакиллари иштирок этди.

Ташриф давомида давлат хизматчиларига тергов хоналари, сақлаш камералари ва муассасанинг бошқа инфратузилма объектлари кўрсатилди. Шунингдек, коррупция жиноятлари учун жазо ўтаётган маҳкумлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Маҳкумлар ўзлари қабул қилган ноқонуний қарорлар нафақат шахсий ҳаётига, балки оиласи, фарзандлари, меҳнат фаолияти ва жамиятдаги обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатганини сўзлаб беришди.

Қайд этилишича, бундай мулоқотлар давлат хизматчиларига коррупция оқибатлари фақат жиноий жавобгарлик ёки озодликдан маҳрум этиш билан чекланмаслигини, балки инсоннинг келажаги, оиласи фаровонлиги ва жамиятдаги мавқеига ҳам жиддий зарар етказишини англашга ёрдам беради.

Келгусида шундай ташрифлар бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ходимлари учун ҳам босқичма-босқич ташкил этилади. Аввало коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларда фаолият юритаётган ташкилотлар қамраб олинади.

50
0

Изоҳ