• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 11:14

Жаҳон чемпионатида гуруҳдаги рақибларга қарши эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз — Фабио Каннаваро

Колумбия терма жамоасига қарши ўйиндан олдин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жамоа сардори Элдор Шомуродов матбуот анжуманида иштирок этди.

102
0
ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатининг биринчи тури олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа мусобақага тайёр экани, рақибларга қарши эҳтиёткорлик билан ўйнашлари ва мундиалда муносиб иштирок этишни мақсад қилганларини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Колумбияга қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокини тарихий воқеа сифатида баҳолади.

"Бу биз учун илк Жаҳон чемпионати. Ўйлайманки, бу ерда энг яхши фазилатларимизни, ўзбекларнинг менталитетини намойиш қилишга келганмиз. Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражадаги ўйин намойиш этади, шунинг учун уларга қарши эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз. Биз рақибни таҳлил қилдик ва майдонда ўз имкониятларимизни ҳам кўрсатишга ҳаракат қиламиз," - деди Каннаваро.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионатининг биринчи тур учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида мусобақада қатнашиш ўзи учун катта ғурур эканини таъкидлади.

"Албатта, Жаҳон чемпионатида терма жамоа сардори сифатида қатнашиш мен учун катта ғурур. Эртага ижобий натижа қайд этишимизга умид қиламан. Халқимиздан бизни қўллаб-қувватлашини сўрайман. Бизда босим йўқ ва жамоамиз муҳим ўйинга тўлиқ тайёр," - деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага гуруҳ босқичидаги илк турни Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

102
0

Изоҳ