• 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    32.29
  • 13 935 сўм
    30.27
  • 166 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:08

Amazon Ўзбекистонга сунъий йўлдош интернетини олиб кирмоқда

Ўзбекистонда Amazon Leo юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернети хизматлари жорий этилади.

79
0
Amazon Leo

16–18 июнь кунлари пойтахтда бўлиб ўтаётган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида телекоммуникация соҳасида муҳим келишув имзоланди

Форум доирасида АҚШнинг Amazon компаниясига қарашли Amazon Leo ҳамда “UZ-SAT” ҚК МЧЖ ўртасида Ўзбекистон ҳудудида юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини тарқатиш бўйича келишув имзоланди.

Лойиҳа доирасида Amazon Leo сунъий йўлдош алоқа тармоғи орқали юқори тезликдаги интернет хизматлари тақдим этилади. Бу хизматлардан нафақат шаҳарларда, балки телекоммуникация инфратузилмаси чекланган ёки мавжуд бўлмаган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Маълум қилинишича, Amazon Leo тизими 3 мингдан ортиқ сунъий йўлдошдан иборат гуруҳга асосланган бўлиб, улар юқори тезликдаги оптик алоқа орқали ўзаро боғланган. Тизим ер устидаги хавфсиз глобал шлюз станциялари, толали-оптик тармоқлар ва интернет алоқа нуқталари билан интеграция қилинган.

Фойдаланувчилар Amazon Leo Nano, Amazon Leo Pro ва Amazon Leo Ultra антенналари орқали тармоққа уланиб, дунёнинг деярли исталган нуқтасида кенг полосали юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур келишув мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш, интернет қамровини кенгайтириш ва олис ҳудудлардаги аҳолининг рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилади.

79
0

Изоҳ