АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган ФИФА Жаҳон чемпионати баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда. Мусобақанинг навбатдаги учрашувларидан бири ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.
ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бўлиб ўтадиган "С" гуруҳидан ўрин олган Шотландия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувини бошқариб боради.
Илгиз Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Изоҳ