• 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -1.98
  • 13 905 сўм
    25.26
  • 165 сўм
    -0.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:09

Марказий банк Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши муносабати билан хотира тангаларини муомалага чиқаради

Тангалар чекланган тиражда — 100 дона олтин ва 1000 дона кумуш нусхада тайёрланган бўлиб, 18 июндан сотувга чиқарилади.

80
0
Видеодан кадр

Марказий банк Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг FIFA-2026 жаҳон чемпионатида иштирок этиши шарафига 999,9 пробали соф олтин ва кумушдан тайёрланган махсус хотира тангаларини муомалага чиқаришини маълум қилди.

Хотира тангаларининг аверс қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси логотипи, классик футбол тўпи ҳамда «Тарихий ғалаба. Ўзбекистон футболи — Жаҳон чемпионати-2026да» деган ёзув акс этган. Бу рамзлар миллий терма жамоанинг ўз тарихида илк бор мундиалга йўлланма олганини ва ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очилганини ифодалайди.

Тангалар дизайнида мухлислар орасида «Оқ бўрилар» номи билан танилган миллий терма жамоа рамзи ҳам акс эттирилган. Реверс қисмидаги бўри силуэти футболчиларимизнинг қатъияти, жамоавий руҳи ва мустаҳкам иродасини ифодалайди.

«Ушбу образ 26 нафар футболчининг силуэтларини ўзида мужассам этган бўлиб, тарихий натижа бутун жамоанинг бирлиги ва ҳамжиҳат меҳнати туфайли қўлга киритилганини таъкидлайди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, тангалар безагида миллий терма жамоа формасида ҳам қўлланган, қадимий меъморий ёдгорликлар деворларидаги нақшлардан илҳомланган орнаментлардан фойдаланилган.

«Бу бадиий ечим футбол, миллий ғурур ва мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий меросини ягона композицияда уйғунлаштиради», — дея қўшимча қилинган Марказий банк хабарида.

Оғирлиги 31,1 грамм бўлган хотира тангалари чекланган тиражда — 100 дона олтин ва 1000 дона кумуш нусхада зарб қилинган.

Хотира тангалари 18 июндан бошлаб тижорат банкларининг 690 та филиали орқали сотувга чиқарилади.

Тангаларнинг нархи ва банклардаги мавжудлиги ҳақидаги долзарб маълумотлар ҳар куни Марказий банкнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

80
0

Изоҳ