Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, маросим доирасида қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим ва биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ