• 11 982 сўм
    -32.67
  • 13 880 сўм
    21.03
  • 165 сўм
    -1.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 982 сўм
    -32.67
  • 13 880 сўм
    21.03
  • 165 сўм
    -1.48
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:42

Саида Мирзиёева ота-оналарни наркожиноятларга қарши курашда фаол бўлишга чақирди

Саида Мирзиёева наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтирувчи янги қонун аҳоли саломатлиги ва ёшлар келажагини ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлади.

39
0

Ўзбекистонда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашни янада кучайтиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Янги ҳужжатга мувофиқ, интернет орқали наркотик тарқатиш, яширин нарколабораториялар ташкил этиш ва вояга етмаганларни наркожиноятларга жалб қилиш учун жазо чоралари сезиларли даражада оғирлаштирилди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан гиёҳвандлик воситалари тарқатилишининг замонавий усулларига қарши самарали чоралар жорий этилди ҳамда мазкур турдаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди.

Таъкидланишича, гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигига жиддий хавф туғдириб, мамлакат генофонди ва келажагига салбий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан давлат раҳбари ушбу масалани шахсий назоратига олганини билдириб, наркожиноятларга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳимлигини қайд этган.

"Бу ҳужжат фақат жиноятчиларни жазолаш учун эмас, балки халқимиз саломатлиги ва генофондини ҳимоя қилиш, ёшларимизни ушбу фожиали балодан асраб қолишга қаратилган. Болаларимиз келажаги — миллатимиз келажагидир. Шу боис ҳар бир ота-она фарзанди тақдирига бефарқ бўлмаслиги ва наркожиноятларга қарши курашда давлатнинг таянчи бўлиши керак", — деди Саида Мирзиёева.

Янги қонунга мувофиқ, яширин нарколабораториялар ва бангихоналар ташкил этиш, наркожиноятларга ҳомийлик қилиш, наркотикларни трансмиллий тарзда ёки интернет орқали тарқатиш каби ўта хавфли жиноятлар учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди. Энди бундай қилмишлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

"Болаларимиз келажаги — миллатимиз келажагидир. Наркожиноятларга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ва иштироки муҳим", — деди Саида Мирзиёева.

39
0

Изоҳ