Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
16-17 июнда Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўплаб вилоятларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
18-19 июнда фақат марказий ва шарқий вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун ва эртага кундузги ҳарорат +35…+38 даража, чўл ҳудудларда +39…+41 даража, энг чекка жанубда +41…+43 даража бўлади.
17-19 июнда ҳаво ҳарорати 3-4 даражага пасаяди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади. 15-17 июнда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 15-16 июнь кунлари кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +36…+38 даража бўлади.
17 июндан 19 июнгача куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан +31…+34 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-14 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Изоҳ